Жамият

Байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича қўшимча маълумот берилди

 

 

Қашқадарёда байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.  

 

Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

7 май куни Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олганди. У тасмани ечишдан бош тортган, шундан сўнг йигит билан профилактик суҳбат ўтказилиб, судга тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Бироқ шу куннинг ўзида Бош прокуратура йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорни бекор қилган.

 

"Маълумот ўрнида, қонунга зид бўлган маъмурий қарор суд мажлисида кўриб чиқилгунга қадар бекор қилинган", — дейилади хабарда.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"