Ўзбекистон

Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари ёпиқ иншоотларда ўтказилади

Бунинг учун 100 га яқин бино танлаб олинган.

Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари ёпиқ иншоотларда ўтказилади

 

Кеча, 13 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида вазирлик ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятидаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Йиғилишда 2023/2024-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.

 

Қайд этилишича, 2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

 

Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26 520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2 400 та тест топшириғи шакллантирилган ва экспертизадан ўтказилган. Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8 956 нафар талабгордан 4 000 нафарга яқини саралаб олинган ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"