Ўзбекистон

200 нафар ҳоким ёрдамчиси Хитойга амалиётга юборилади

Бу ҳақда президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

200 нафар ҳоким ёрдамчиси Хитойга амалиётга юборилади

 

Бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой тажрибасини ўрганиш масаласига тўхталиб ўтилди. Маълумки, шу мақсадда Хитойдан тажрибали экспертлар мамлакатимизга олиб келинди, Ўзбекистон делегациялари Хитойга бориб келди. Натижада 18 та йўналишда манзилли лойиҳалар тайёрланди.

 

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

 

Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.

 

Мутасаддиларга хитойлик экспертлар билан бирга танлаб олинган 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Хитой марказлари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш, яхши натижага эришган камида 200 нафар салоҳиятли ҳоким ёрдамчиларини Хитойга амалиёт ўташга юбориш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар мутасаддиларининг янги тизим асосидаги ишларни қандай ташкил этиши юзасидан ахбороти тингланди.

 

custom img

Президентнинг Қатарга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Амирининг вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ўзига қулай бўлган фурсатларда мамлакатга ташриф буюришга таклиф этди.

custom img

ИИВ “Равшан Золотой” бўйича Интерпол қидируви нега тўхтатилганига изоҳ берди

Вазирликка кўра, тергов давомида илгари сурилган бошқа айбловлар ўз тасдиғини топмагани сабаб унга нисбатан тергов ҳаракатлари тўхтатилган.

custom img

Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври амалдаги 5 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

custom img

Судлар ва адвокатлар ўртасидаги мулоқот учун Telegram гуруҳлари ишга туширилди

Янги Telegram гуруҳлари орқали адвокатлар ҳудудий судлар билан тезкор мулоқот ўрнатиши мумкин бўлади.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Аномал иссиқ фонида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ўтган йилги ёзги рекорддан юқори кўрсаткични қайд этди.

custom img

Қашқадарёда 3 кишида қутуриш касали аниқландими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан ССВ муносабат билдирди.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Суд 11 нафар судланувчини айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазоларини тайинлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"