0

Туркия: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда учрашади

Тошкент вақти билан 8.00 ҳолатига сайлов блюттенларининг  98,41 фоизи кўриб чиқилди.

Туркия: Эрдоған ва Қиличдарўғли иккинчи турда учрашади

 

Хабарингиз бор, кеча Туркияда президент ва парламент сайлови бўлиб ўтди. Президент сайловида амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдоған, мухолифат номзоди Камол Қиличдарўғли ва "Аждодлар" альянси номзоди Синан Оған қатнашди.

 

Парламент сайловида эса 36 та партия қатнашди. Туркия ва унинг чегараларидан ташқари овоз бериш учун 191 884та сайлов участкаси ташкил қилинди.

 

Кеча маҳаллий вақт билан 17:00 га қадар давом этган сайловнинг дастлабки натижалари қуйидагича:

 

Тошкент вақти билан 8.00 ҳолатига сайлов блюттениларнинг 98,41 фоизи кўриб чиқилди. Унга кўра, амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эроған 49,34%, "Мухолифат" коалицияси номзоди Камол Қиличдарўғли 45%, "Аждодлар" партияси номзоди Синан Оған  5,23 фоиз овоз тўплади.

 

Овозлар сони бўйича:

 

— Эрдоған — 26 576 075 та;

— Қиличдарўғли — 24 238 019 та;

— Оған — 2 815 074 та овоз йиғган.

 

Ғолиблик учун сайловчиларнинг камида 50% овозини йиғиш керак, агар номзодларнинг ҳеч бири 50 %дан кўп овоз тўплай олмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"