Тошкентнинг бир нечта марказий кўчалари вақтинча ёпилади
Шу муносабат билан шаҳар ҳокимияти 20-21 май кунлари ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Жорий йилнинг 21 май куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.
20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:
— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;
21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:
— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
— Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.







