Сиёсат

Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти билан учрашди

Учрашувда камбағалликка қарши курашиш, қайта тикланувчи энергия манбалари, транспорт инфратузилмаси каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.

 

Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молия институти ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани – инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ошгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Учрашувда камбағалликка қарши курашиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий секторни ривожлантириш борасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Янги Шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ва йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Сербияга боради

Белградда Ўзбекистон ва Сербия расмийлари ҳамда ишбилармонлари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонига мактуб йўллади

Президент Жоржа Мелонини Италия ҳукумати раҳбари лавозимида энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади.

custom img

Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Қатарда “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди

Шунингдек, Доҳа шаҳрида қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Ўзбекистонга ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам очилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” формати ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” формати доирасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашув ўтказди

Етакчилар икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон бир қатор соҳалардаги лойиҳалар бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилади

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"