Сиёсат

Россия Барак Обамага мамлакатга киришни тақиқлади

АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ва яна 499 нафар америкалик учун Россияга кириш тақиқланди. Бу чора АҚШнинг Москвага қарши санкцияларига жавобан киритилди, деб хабар бермоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайти.

Россия Барак Обамага мамлакатга киришни тақиқлади

“(АҚШ президенти) Жо Байден маъмурияти томонидан Россияга қарши мунтазам равишда жорий этилаётган ҳамда Вашингтоннинг режасига кўра, Россияга максимал даражада зарар етказишга, расмийлар ва мамлакатимизнинг оддий фуқароларига шахсан таъсир кўрсатишга қаратилган санкцияларга жавобан Россия Федерациясига 500 нафар америкаликнинг кириши тақиқланди”, — дейилади ТИВ баёнотида.

«Стоп-лист»га киритилган АҚШ фуқаролари орасида конгрессменлар ва Украинага қурол етказиб берувчи ҳарбий-саноат комплекси компаниялари раҳбарлари, комиклар Стивен Колберт ва Жимми Киммел, шунингдек, 2021 йилда Капитолийга бостириб кирган оломонни таъқиб қилишда “бевосита иштирок этган кишилар” бор.

Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар кенгайтирилганини эълон қилганди. Россия ва бошқа мамлакатлардан 200 га яқин компания ва 46 жисмоний шахс янги чекловлар остига тушган.

2022 йил февралида Россиянинг Украинага кенг миқёсли босқини бошланганидан буён АҚШ ва унинг 37 та иттифоқчиси Россияга нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар киритди. Реутерс таъкидлаганидек, чекловларнинг сўнгги босқичи асосан Россия саноатига қаратилган.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Россия Барак Обамага мамлакатга киришни тақиқлади | Zamon.uz