“Бу дунё чин қалби борларга торлик қилади”

Zamon.uz атоқли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” қиссасини тавсия этади.

“Бу дунё чин қалби борларга торлик қилади”

 

Адабиёт мевали дарахтга ўхшайди, у ҳамиша инсонга туғилиш ҳақиқатларидан пишиб етилган меваларини тақдим этишдан асло тўхтамайди. Ана шундай улуғвор асарлар муаллифи, қирғиз халқининг атоқли намоёндаси Чингиз Айтматовдир. Адибнинг ўткир қаламидан тўкилган сара асарлар талайгина.  Инсонни чуқур ўйга толдирадиган, янги туғилган чақалоқдек пок даврларини эслатадиган ва қалбидаги илк исёнларнинг яралиш палласи ҳақида ҳикоя қиладиган “Оқ кема”нинг демоқчи бўлганларига қулоқ тутамиз.

 

Асарнинг бош қаҳрамони дастлаб 2 эртаги бўлган, кейин биронтаси ҳам қолмаган 7 ёшли болакай. Унинг дўстлари тил-у забонсиз тош ва гуллар, суҳбатдошлари эса дурбин-у портфел. Унинг ажиб дунёси бор. Ота-онасининг ташлаб кетганига, одамлардан узоқдалигига қарамасдан у шу дунёда эртаклари билан бахтли эди. Бобоси Мўмин чол отаси ўрнида ота, онаси ўрнида она эди.

 

Асар самимияти билан китобхонни ўзига тортади. Услуб ҳам ўзгача. Қисса шу қадар таъсирчан ва ҳаққоний ифодаланганки, беихтиёр ўқувчи ўзини ўша вазиятга тушиб қолгандай ҳис қилади. Асарни ўқиган сари киши образлар домига тушаверади. “Оқ кема” асаридаги бола ва унинг атрофидаги образлар Инсонга ўхшайди. Бола образи эса Қалбдир. У ёмонликлар ва қабиҳликларни кўрса, кирланади, ўлиб боради. Тўғри, бутунлай йўқ бўлмаслиги мумкин, аммо дийдаси қотган кимсадек қотиб қолади.

 

Оқ кема  —  меҳр-муҳаббат рамзи. Бола шунинг учун ҳам доим Оқ кемага интилади. Мўмин чол — меҳнаткаш, ақлли инсон танаси. Унда олийжаноб фазилатлар мавжуд, бироқ ҳар доим ҳам тўғри йўлдан юра олмайди. Бола (қалб) табиатга ошуфта, яхшиликлар, меҳр-оқибатга муҳтож. Шохдор она буғу — эътиқод. Инсоннинг ўз эътиқодида собит туролмаслиги қалбнинг жароҳатланишига сабаб бўлди. Ёзувчи эътиқод масаласидаги сусткашлик жуда катта фожиага сабаб бўлишини исботлайди. Асар ҳаётда ҳар бир жабҳада алоҳида эътибор билан яшашга ўргатади. Биринчи масала: қалб поклиги; иккинчиси: ҳалол ризқ; учинчиси: эътиқод собитлиги. Шу уч масала бир бола ҳаёти мисолида рамзийлаштириб берилган. Ч.Айтматов инсонларда қалбни асраб-авайлашга, унга ғоятда эҳтиёт бўлиб муомала қилишга ундаётгандай туюлаверади. Адиб туйғуларни ҳар бир даврда ҳам асраб қолиш кераклигини яшамоқдан маъно топиш билан қиёслайди. 

 

Хулоса қилиб айтганда, Чингиз Айтматов фақатгина дунёни пок ва тўкис бўлишини истайди, буни бола образи орқали китобхонга етказмоқчи бўлган.

 

Яна адиб сабрли бўлишни, яхшилик қилишни, табиатни севиш ва уни асраб-авайлашни тарғиб қилади. Бола бу нопок дунёга сиғмади.  Ҳақиқатан ҳам ёзувчи бир образ орқали бу дунёнинг нопок ишларию-кирдикорларини очиб бергандек бўлди.

 

custom img

“Сабабини тушунтирмади, ҳужжат кўрсатмади”: Сирдарёдаги ИИБ ходимлари жазоланди

Фуқарони ўз уйидан сабабсиз олиб кетишга уринган ИИБнинг айрим ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Янги лойиҳалар ва устувор вазифалар: Саида Мирзиёева жамоаси билан таҳлилий муҳокама ўтказди

Якунда аниқ вазифалар белгиланиб, давлат раҳбарига тақдим этиладиган таклифлар шакллантирилиши белгиланди.

custom img

Ҳамширадан оилавий шифокоргача: тиббиёт ходимларига ҳар ойлик устама тўланади

Устама миқдори мутахассиснинг таълим даражасига қараб 1, 2 ёки 4 бараварни ташкил этади.

custom img

Ёш тадқиқотчининг фожиали тақдири: 4-қаватдан тушиб, 10 кундан сўнг вафот этди

Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг юқори қаватидан тушиб кетиб вафот этди.

custom img

Тунги “операция” омадсиз тугади: Сирдарёда 17 ёшли йигит ушланди

Болта билан банкоматни бузишга уринган ўсмир ташвиш сигнали туфайли қўлга тушди.

custom img

Ҳужжатсизлик ва молиявий қийинчилик: Новосибирскда 6 нафар ўзбекистонликка кўмак берилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари Новосибирскдаги корхоналарда ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"