энг долзарб

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли бола қамалди

У уч йилдан бери "Telegram" орқали турли ақидапарастлик ғоялари мавжуд маълумотлар билан танишиб келган.

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли бола қамалди

 

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У ўзининнг 58 кишилик Telegram-каналида турли ҳил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, танишлари билан муҳокама қилиб келган.

 

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида тақиқланган диний мавзудаги материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ўзининг Telegram каналида хабар берди.

 

Судланувчи ўзининг телефонида 2020 йилнинг март ойидан буён мунтазам равишда Telegram мессенжери орқали Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган турли ақидапарастлик ғоялари мавжуд маълумотлар билан танишиб келган.

 

Шундан сўнг, 58 нафар ўзига яқин танишлари ва бошқа шахсларни ўзининг шахсий Telegram-каналига қўшиб турли хил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, муҳокама қилиб келган. Суд залида у қилган ишларидан пушаймонлигини билдириб, кечириб сўради.

 

Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмагани, судланувчининг оилавий ҳолати ҳамда маҳалладан берилган кафолат хати инобатга олиниб, йигитга Жиноят кодексининг 244−1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.