Ўзбекистон

Қозоқ-ўзбек чегарасида турнақатор навбат юзага келди

Туркистон вилоятидаги «Казигурт» божхона постида юзлаб юк машиналари кунлаб навбат кутмоқда.

Қозоқ-ўзбек чегарасида турнақатор навбат юзага келди

 

Туркистон вилоятидаги “Казигурт” божхона постида юзлаб юк машиналари кунлаб навбат кутмоқда, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

 

Навбат жуда секин ва фақат кундузи юряпти, дейди юк ташувчилар. Уларнинг сўзларига кўра, айримлар чегарадан алоҳида тўлов эвазига ўтмоқда.

 

Маҳаллий божхона органида ҳолатни “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктининг реконструкция қилиниши билан боғлашмоқда.

 

Қозоғистон юк машиналарининг километрлаб навбатлари туфайли Ўзбекистон билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини текширишмоқчи.

 

«Куни кеча Қозоғистон томони Ўзбекистон давлат органлари билан учрашув ўтказди», — деб хабар қилди Давлат даромадлари қўмитаси.

 

Юк машиналари оқимини юкланган “Казигурт” назорат пунктидан бошқаларга йўналтиришга қарор қилинди. Шунингдек, назорат-ўтказиш пунктлари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

 

Вазирлик маълум қилишича, май ойидан бошлаб Ўзбекистондан Қозоғистонга мева-сабзавот маҳсулотлари импорти ошган.

 

Шу билан бирга, “Қоплонбек” пости реконструкция қилиш учун ёпилган. Шу боис, қолган учта пост ишламоқда, бу эса кунига 1000 га яқин юк машинасини ўтказиш имконини беради.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қозоқ-ўзбек чегарасида турнақатор навбат юзага келди | Zamon.uz