Сиёсат

Қўшма Штатлар Россия–Украина ҳаракатларига яна «бурун тиқмоқда»

Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Макгрегорга кўра, Вашингтон Украина масаласида Москвага танлов қолдирмади.

Қўшма Штатлар Россия–Украина ҳаракатларига яна «бурун тиқмоқда»

 

Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор ўзининг Youtube'даги каналида АҚШ Украина масаласида Россияга танлов қўймаганини айтди. 

 

Унга кўра, Вашингтон Украина расмийларига таъсир ўтказиш орқали русийзабон аҳолига нисбатан камситишларни тўхтатиш имконига эга бўлган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Оқ уй кўп масалаларда бошқаларнинг манфаатларини ҳисобга олмайди.

 

«Қўшма Штатлар ҳеч ким билан жанг қилишдан манфаатдор эмас ва албатта, Россияга қарши ҳарбий ҳаракатларга ҳомийлик қилишни хоҳламайди. Аммо биз, умуман олганда, бу борада Путин ва унинг ҳукуматига катта танлов қолдирмадик», — деди Макгрегор.

 

У, шунингдек, АҚШ маъмуриятини узоққа мўлжалланмаган ташқи сиёсат юритаётганликда айблади.

 

Аввалроқ Россия президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш аъзоси Богдан Безпалко Қўшма Штатлар Украина президенти Владимир Зеленскийга «лабиринтдаги каламуш» сифатида қарашини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти Зеленскийдан маълум мақсадларга эришиш учун фойдаланади.

 

Бунгача АҚШ армияси подполковниги Дениел Девис Америка раҳбариятининг учта асосий мақсади борлигини айтди: Россия билан кескинлашувнинг олдини олиш, Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлашдан ва ҳар қандай шароитда ҳам Украинага хавфсизлик кафолатларини беришдан бош тортиш.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Қўшма Штатлар Россия–Украина ҳаракатларига яна «бурун тиқмоқда» | Zamon.uz