Ўзбекистон

ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Адлия вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

 

Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

 

Имтиёзга эга абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.

 

Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.

 

Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

 

—фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

 

—паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

 

—умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

 

—Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.

 

Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"