Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ўқувчилар мажбурий тадбирга жалб этилди

Ўқувчилар ҳаракати сабаб серқатнов кўчада тирбандлик юзага келган.

Тошкент вилоятида ўқувчилар мажбурий тадбирга жалб этилди

 

Жорий йилнинг 8 май куни ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари соат 9:30да дарсга киритилмасдан, мажбурий тарзда тадбирга жалб этилгани ҳақида танқидий хабар тарқалган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими шу куннинг ўзида ўрганиш олиб борган ва қуйидагиларни аниқлаган. Ҳақиқатдан ҳам мактабнинг 1-сменада ўқийдиган 435 нафар ўқувчилари иштирокида “9-май Хотира ва қадрлар куни” муносабати билан мактабнинг маънавий маърифий-ишлар ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги Трансформатор заводи ҳудудидаги ёдгорлик мажмуасига саёҳат уюштирилган.

 

Ўқувчилар ҳаракати давомида серқатнов кўчада тирбандлик юзага келган. Вазиятдан хабардор бўлган шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти шу вақтнинг ўзида ўқувчиларни дарсга қайтарган.

 

Ўқувчиларни махсус рухсатсиз дарс вақтида тадбирга жалб қилган мактаб маъмуриятига шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан интизомий чора кўрилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"