Ўзбекистон

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда

Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда

 

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидаги янгиликлар назарда тутилган:

 

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда, жумладан:

 

—байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

 

—байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

 

—байроқнинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-кечакни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш учун тижорий мақсадларда фойдаланиш мумкин.

 

Байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланмоқда, хусусан:

 

—байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

 

—бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш (дафн маросимларида фойдаланиш мустасно);

 

—столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

 

—кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

 

—байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

 

—байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

 

Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан юқоридаги ва Қонундаги бошқа талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

 

custom img

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

custom img

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

custom img

Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев таълим, технология ва соғлиқни сақлашдаги ислоҳотлар натижалари ҳақида сўз юритди.

custom img

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажми йилига 40–50 миллиард долларга етди

Шунингдек, мамлакатда камбағаллик даражаси 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизгача қисқаргани таъкидланди.

custom img

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди — Шавкат Мирзиёев

Биринчи Президент, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан ёд этилди.

custom img

Янги Тошкент тараққиёт марказига айланади — Президент

Мустақиллик байрами Янги Тошкентда нишонланаётгани тантана шукуҳини янада ошираётгани таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"