0

Мексикада 45 қоп жасад топилди

Мамлакатда фуқароларни бедарак йўқолиш ҳолатлари жуда кўп учрашди. Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, ҳозирда Мексикада 100 000 дан ортиқ одам ғойиб бўлган.

Мексикада 45 қоп жасад топилди

 

Мексика ғарбидаги Гвадалахара шаҳри четидаги жарликда қидирув олиб бораётган расмийлар инсон жасадлари қолдиқлари солинган 45 та қопни топишди. Улар ўтган ҳафта бедарак йўқолган етти фуқарони қидираётган бўлган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

 

Қопларда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг жасадлари қолдиқлари бўлган, улар неча инсонга тегишли экани ҳозирча аниқ эмас. Расмийлар қидирув ҳали яна бир неча кун давом этишини маълум қилишган.

 

Ҳозирда жами жасадлар сони, улар кимлар ва ўлимларига нима сабаб бўлгани каби маълумотларга аниқлик киритимоқда. Шунингдек, ғойиб бўлган етти инсоннинг қаердалигини излаш ҳам давом эттирилади.

 

Жасадлар қандай қилиб жарликка ташлаб кетилгани ноаниқ бўлса-да, Мексикада инсонларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ жиноятлар кўп учрайди. Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда 100 000 дан ортиқ одам ғойиб бўлган, уларнинг аксари уюшган жиноий гуруҳларнинг қурбонлари бўлишган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"