энг долзарб

Тўғон суви Нова Каховка шаҳрини ювиб кетмоқда

Сув сатҳи 12 метргача кўтарилиши мумкин.

Тўғон суви Нова Каховка шаҳрини ювиб кетмоқда

 

Украинанинг Херсон вилояти Каховка шаҳридаги тўғон ўққа тутилиб вайрон этилгани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, Нова Каховка яқинидаги Днепр кўчаси сув остида қолмоқда. Шаҳар мери Владимир Леонтьевнинг маълум қилишича, кўчадаги сув сатҳи 10 метрга етган.

 

Унинг сўзларига кўра, Новая Каховкадаги Днепр кўчаси аллақачон сув остида қолган.

 

«Демак, сув 10 метрдан кўпроқ кўтарилган», – деди Леонтьев. – «Тўғон ювиб кетилмоқда. Сув сатҳи 12 метргача кўтарилиши мумкин», – дея қўшимча қилди у.

 

Шаҳар ҳокими соҳилбўйи сув босган ҳудудлардан одамлар эвакуация қилинаётганини маълум қилди.

 

«Ҳозирги вазифамиз одамларни шаҳардан ташқарига чиқариш, электр токи уриши ҳолатларини бартараф этишдир. Шунинг учун электр энергиясидан қуйи оқимдаги аҳоли пунктлари ўчирилган. Одамлар хавфсиз жойларга кўчмоқда. Ваҳимага ўрин йўқ», – деди у.

 

Леонтьев, шунингдек, Украина Қуролли кучлари томонидан Новая Каховкани ўққа тутиш давом этаётганини таъкидлади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"