Ўзбекистон

Қаршидаги бозорда ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

Қаршидаги бозорда ёнғин чиқди

 

«Ерқўрғон» бозори ҳудудида жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

 

Қарши шаҳрида жойлашган бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тўғрисида расмий маълумот берди.

 

Бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Ерқўрғон» бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган.

 

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш хавфсизлик талабларига зид.

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Сўнгги уч йилда 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Буюк Британияга мавсумий ишга юборилган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.