Таълим

Абитуриентлар энди имтиҳон жавоби чиққач йўналиш танлашлари мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири қабул жараёнларида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Абитуриентлар энди имтиҳон жавоби чиққач йўналиш танлашлари мумкин

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов абитуриентлар тест натижалари маълум бўлганидан сўнг йўналишларни танлаш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у янги ўқув йилига оид ўзгаришларга бағишланган суҳбатда маълум қилди.

 

Абдураҳмонинг айтишича, келгуси йилларда ОТМларга қабул жараёнида бир қатор ўзгаришла бўлиши кутилмоқда

 

«Абитуриент ўқишга ҳужжат топшираётганда 5 та йўналишни танлайди. Имтиҳондан ўтгач, тест натижалари чиққандан кейин йўналишларни танлаш имкониятини берамиз. Бу кейинги ўқув йилидан бошланиши мумкин. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Албатта, бу янгилик бўлади», – деди Абдураҳмонов.

 

Вазир ушбу қарорни абитуриентлар имтиҳонга оз қолганда фикрини ўзгартириб, йўналишини ўзгартиришни сўраб қолиш ҳолатлари кўпайгани билан изоҳлаган.

 

«Бундай муаммолар бор. Абитуриент йўналишини ўзгартиришини сўраб вазирликка мурожаат билан келган вазиятлар кўп бўлган. Шунинг учун янги тартиб ҳақида ўйлаяпмиз», – деди вазир.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.