Ўзбекистон

Самарқандда аёлнинг суратини тарқатмаслик эвазига битта iPhone ва 6500 доллар талаб қилган эркак ушланди

У энди 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Самарқандда аёлнинг суратини тарқатмаслик эвазига битта iPhone ва 6500 доллар талаб қилган эркак ушланди

 

Самарқанд вилоятида Одноклассники ижтимоий тармоғида товламачилик содир этган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Самарқанд шаҳрида яшовчи 36 ёшли З.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Одноклассники ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларини “номаълум шахс” юклаб олиб, уятли расмлари борлигини айтиб пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

 

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам судланган Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Т.У. эканлиги аниқланган.

 

Т.У. Одноклассники ижтимоий тармоғида З.Н. жойлаштирган фотосуратларини юклаб олиб, уларга махсус дастурлардан фойдаланиб ишлов бериб, ушбу уятли фотосуратларни, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 6 500 АҚШ доллари, бир дона Apple iPhone 13 Pro ва бир дона эркаклар тилла занжири талаб қилганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан, Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қонунга мувофиқ, T.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда аёлнинг суратини тарқатмаслик эвазига битта iPhone ва 6500 доллар талаб қилган эркак ушланди | Zamon.uz