0

Қирғизистоннинг собиқ президенти 10 йилга «кесилди»

Қурманбек Бакиевнинг кенжа ўғли ҳам 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қирғизистоннинг собиқ президенти 10 йилга «кесилди»

 

 

 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев «Қумтор» олтин конидаги коррупция иши бўйича сиртдан ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда республика Олий суди матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

 

Тегишли қарор Қирғизистоннинг Первомай тумани суди томонидан қабул қилинган.

 

«Суд қарори билан Қурманбек Бакиев жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, унинг мол-мулки мусодара қилиниб, 3 йилга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди», — дейилади хабарда.

 

«Қумтор» конидаги коррупсия иши бўйича айбланувчилар орасида мамлакат собиқ президентининг кенжа ўғли Максим Бакиев ҳам бор. Суд унинг мол-мулкини мусодара қилган ҳолда унга 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

 

Маълумот учун, Қурманбек Бакиев мамлакатни 2005 йилдан 2010 йилгача бошқарган. Бакиев 2010 йилда давлат тўнтариши натижасида ағдарилган. Сиёсатчи Қирғизистонни тарк этган ва ҳозир Беларусда. Бишкек Минскдан Бакиевни экстрадиция қилишни бир неча бор талаб қилган, бироқ ҳар сафар сўров рад этилган.

 

Шундай қилиб, ҳукмларга қисман қўшилган ҳолда, Бакиевнинг умумий жазо муддати 30 йилни қаттиқ режимдаги колонияда ўташни ташкил қилади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"