Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда гиёҳванд моддалар бизнесига чек қўйилди

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қорақалпоғистонда гиёҳванд моддалар бизнесига чек қўйилди

 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тузилмалар билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумотлар асосида  Тўрткўл тумани, “Мискин” ЙПХ постида “Самарқанд-Хўжайли” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

 

Натижада, орқа ўриндиқдаги кулранг шим орасидан, оқ рангли целлофан пакетга солинган 2 дона ўрамда, автотранспорт воситаси салонидаги яширин жойлар ичидан яна 2 та ўрамда ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.

 

 

Тайинланган экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган моддалар 297,72 грамм оғирликдаги “Опий” ва 71,77 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситалари экани аниқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

 

Тўрткўл туманидаги “Мискин” ЙПХ масканида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида эса “Cobalt” русумли автотранпорт воситасида йўловчи бўлиб келаётган фуқаро шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

 

Ички кийимлари орасига 9 дона целофан пакетларга ўралган, ўткир ҳидли, кристалсимон гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни устамонлик билан яширган экан.

 

 

Ашёвий далил тариқасида олинган моддалар экспертлар хулосасига кўра соф оғирлиги 8,15 грга тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси экани маълум бўлди.

 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган иш материаллари тергов органларига ўтказилган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"