Таълим

Хорижликлар учун ўзбек тили ўргатувчи дарслик яратилди

Китоб ўзбек тилидан бошланғич билимга эга қизиқувчиларга мўлжалланган.

Хорижликлар учун ўзбек тили ўргатувчи дарслик яратилди

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги «Ўзбек мактаби» томонидан «Хорижликлар учун Ўзбек тили» (А2 даража учун) дарслиги яратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

Китоб ўзбек тилидан бошланғич билимга эга қизиқувчиларга мўлжалланган. Ушбу дарслик А1 даража учун мўлжалланган дарсликнинг узвий давоми сифатида тўртта тил кўникмаси (гапириш, ёзиш, ўқиш, тинглаш) асосида А2 даражасидаги билимларни беришни кўзда тутади.

 

Дарсликнинг юқори сифати, амалий аҳамиятини янада ошириш учун аудио ва видео материаллар ҳавола қилинган. Бундан ташқари тил ўрганувчи бир пайтнинг ўзида ўзбек маданиятига оид сўзлар, сўзлашувда фаол иборалар билан ҳам таништириб борилади.

 

«Ушбу дарслик шу йўналишда яратилган мавжуд ўзбек тили қўлланмаларидан инглизча кўрсатма ва изоҳларнинг берилиши, ҳар бир дарсда ишлатилган сўзларнинг инглиз, француз, корейс, турк, рус тилларидаги таржимаси кўрсатилгани билан ажралиб туради. Ҳар бир мавзу якунида берилган хилма-хил топшириқлар, ҚР кодларда келтирилган видео лавҳалар, иммитацион аудиолар ўрганувчини танқидий фикрлашга, нутқ вазиятига мослашишга, луғат материаллар эса сўз захирасини янада бойитишга хизмат қилади», – дейилади хабарда.

 

Дарслик ёрдамида тил ўрганувчилар таниш вазиятларда керакли тил воситаларини танлаш, оддий вазиятларда оғзаки ва ёзма нутқда фикрларни узвий ифода эта олиш сингари прагматик компетенцияларни эгаллашлари мақсад қилинган.

 

 

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"