Ўзбекистон

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади

Президент қарори билан тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилади. Шунингдек, 1 млрд доллар миқдорида кредит линияси очилади.

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилинади

 

Президентнинг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. 

 

Фармонга кўра, «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури амалга оширилади. Дастурда тадбиркорлар «ҳамкорлик шартномалари» (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда иштирок этади. «Ҳамкорлик шартномалари»ни тузган тадбиркорларга дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат берилади. Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин.

 

Дастурни амалга ошириш учун 2023-2024 йилларда 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади. Кредит линияси маблағлари ҳисобидан банклар томонидан кредитлар дастурга киритилган тадбиркорларнинг лойиҳаларини (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бундан мустасно) амалга ошириш учун 7 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада ажратилади.


Бундан ташқари, дастур доирасида тадбиркорларга қуйидаги имтиёз ва преференсиялар берилади:

 

  • тадбиркорлар томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

 

  • тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

 

  • фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

 

  • барча солиқлар (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ва божхона тўловларини таъминоциз ва фоизсиз 1 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

 

  • давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқлар ауцион орқали сотиб олинганда, тўловларни 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;

 

  • божхона назоратини амалга оширишда «яшил йўлак» қоидалари амал қилади;

 

  • барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

 

Шунингдек, қарор билан «Касб эгаси» дуал таълим тизими тажриба тариқасида ишга туширилади (биринчи босқичда 2023/2024 ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3–4-курс талабалари учун жорий қилинади).

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"