0

БМТ: Сурияга озиқ-овқат ёрдами камайтирилади

Бу молиялаштиришнинг тез тугаши, операцион харажатларнинг ўсиши ва жойларда эҳтиёжларнинг ортиши билан боғлиқ.

БМТ: Сурияга озиқ-овқат ёрдами камайтирилади

 

БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури июль ойидан бошлаб Сурияга озиқ-овқат ёрдами ва озиқ-овқат учун ажратиладиган маблағларни қисқартиради. Шошилинч равишда камида 180 миллион доллар керак, дея маълум қилди ташкилот.

 

Июль ойидан БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Сурияда қўллаб-қувватлаётган 5,5 миллион аҳолининг деярли ярмига озиқ-овқат ёрдами ва молиялаштиришни қисқартиради. Бу ҳақда сешанба куни гуманитар ташкилотда маълум қилинди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳаддан ташқари чора зарур озиқ-овқат рационининг ярмини олган ва шу билан зўрға омон қолган 2,5 миллион кишига таъсир қилади.

 

Ёрдамнинг камайиши молиялаштиришнинг тез тугаши, операцион харажатларнинг ўсиши ва жойларда эҳтиёжларнинг ортиши билан боғлиқ.

 

Шу фонда октябр ойидан бошлаб Афғонистон, Бангладеш, Чад, Мали, Фаластин, Танзания ва Яман каби мамлакатларга кўрсатилаётган ёрдам даражасини сақлаб қолиш имконсиз бўлиб қолади, дея қўшимча қилади экспертлар.

 

Йил охиригача қисқартиришлар олдини олиш учун Сурияга зудлик билан камида 180 миллион доллар (166 миллион евро) керак.

 

«Рационни бундан кейин ҳам қисқартириш мумкин эмас. Бизнинг ягона ечимимиз — ёрдам олувчилар сонини камайтириш. Биз ёрдам бераётган одамлар можаронинг ҳалокатли оқибатларини бошдан кечирди, уйларини ташлаб, оила аъзолари ва тирикчилик воситаларини йўқотди. Бизнинг ёрдамимиз бўлмаса, уларнинг қийинчиликлари янада кучаяди», — деди БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Суриядаги директори Кенн Кроссли.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"