Ўзбекистон

Ўзбекистонда талаба бўлиш имконияти 39 фоизга ортди

ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директори вазифасини бажарувчи, сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова сўнгги йилларда ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида ўз фикрларини бирдирди.

Ўзбекистонда талаба бўлиш имконияти 39 фоизга ортди

 

ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директори вазифасини бажарувчи, сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова сўнгги йилларда ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида ўз фикрларини бирдирди.

 

Моҳиятан айтганда, юртимизда Оилалар кўп фарзандли эканлиги катта бойликдир. Шу маънода халқимиз болажон халқ, фарзандларини оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказишни чинакам саодат деб билади.

 

Ҳар бир оилада ҳам боғча боласи, ҳам мактаб ўқувчиси, ҳам талабалар бор. Илгари фарзандимиз мактабни тугатиш арафасида ҳар бир ота-она беихтиёр ташвишга тушиб қоларди. Нега дейсизми? Негаки, ҳар бир ота-онани фарзандини қаерга ўқийди, эртага ким бўлади, ҳаётда ўз ўрнини топа оладими, ўқимаган фарзанднинг қизию-ўғлини тақдири эртага қандай кечади, деган саволлар қийнарди. Чунки ўша пайтда юртимизда олий ўқув юртлари сони кам бўлиши билан бирга қабул квоталари ҳам ҳеч кимни қониқтирмасди.

 

Кўпчилик ота-оналарни қийнаган бу муаммо ниҳоят, ўз ечимини топди. Бунга тизимли туб ислоҳотлар натижаси ўлароқ эришилмоқда.  Энг муҳими, ўтган давр мобайнида олий ўқув юртлари сони 77 тадан 210 тага етди, уларга қабул қарийб 5 бараварга ва талабалар сони 1 миллионга ошди. Энди ҳар бир йигит-қиз бир йўла фақат биттагина эмас, балки бешта олий ўқув юртига кириш имконияти яратилди.

 

Бугунги ислоҳотларнинг энг катта ютуғи бу фарзандларимизга ўзи қизиққан ва орзу қилган йўналишини танлашга кенг имкониятлар яратиб берилгани бўлди. Натижада олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 39 фоизга оширилди. Бу оддий сонлар эмас, бу қанчадан-қанча ёшларнинг, ота-она, бобо-бувиларнинг орзу-умиди ва ниятлари ижобат бўлганининг амалдаги тасдиғидир.

 

Бундан олий ўқув юртларида грант асосида ўқиш имконияти янада кенгайди. Аниқроқ айтганда, олий таълим муассасаларига ажратилган давлат грантлари сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. Илм ва билим олиш йўлида тўхтаб қолмаслик мақсадида магистратура йўналишлари учун тақдим этилаётган грантлар эса 5 баробар кўпайди. Бу каби ислоҳотлар ёшларимизга ўз устида тинмай ишлаб, етук рақобатбардош кадр бўлиб шаклланишида муҳим қадам эканлигини вақт кўрсатиб турибди.

 

Яшириб нима қилдик, илгари айрим билимли ёшлар ўқишга киргач, контракт тўловини тўлай олмай ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу муаммо ҳам адолатли ечимини топди. 2021 йилдан бошлаб, тўлов–контракт асосида таҳсил олаётган талаба ёшлар учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилгани айниқса, ота-оналар томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Бунинг намунаси сифатида бугунги кунга қадар 151 минг нафар талабага 1,7 трлн сўм имтиёзли таълим кредитлари берилганини айтиш жоиз.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

 

Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиш мақсадида амалга оширилаётган эзгу ишлардан яна бири фарзандларимизни мономарказларда ҳунарга, касбга ўқитиш йўлга қўйилганидир. Биласизми, бугун юртимиздаги 210 Та олийгоҳдан ташқари 330 Та касб–ҳунар мактаби, қарийб 400 га яқин коллеж ва техникумлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар мактаб битирувчиларини қабул қилишга тайёр бўлиб турибди. Демак, энди ҳар бир ота-она боласининг келажаги учун кўнгли хотиржам бўлиши учун кенг имкониятлар яратилган.

 

Хулоса қилар эканмиз, бугун ёшларимизга берилаёган имконият ва эришилаёган ютуқлар эртага нафақат фарзандимиз ва оиламизнинг, балки юртимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги обрў-эътиборини ва имиджини янада кўтаришга хизмат қилади.  

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"