Жаҳон

Ҳиндистон ва Покистонга кучли циклон келиши кутилмоқда

Хавф бошланмасдан аввал 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Ҳиндистон ва Покистонга кучли циклон келиши кутилмоқда

.

Ҳиндистон ва Покистонда кучли Бипраджа циклони олдидан 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, дея хабар берди BBC News.

 

Бипарджа бенгаль тилида «фалокат» деган маънони англатади. Синоптикларнинг башорат қилишича, Бипраджа пайшанба куни кечқурун Араб денгизини кесиб ўтиб, Ҳиндистоннинг Гужарат штатига етиб боради. Довул маҳаллий аҳолининг уйлари ва далаларини вайрон қилиши мумкин.

 

Айни пайтда Покистонда бўрон Синд провинцияси қирғоқларига етиб келди. Расмийлар жануби-шарқий соҳилдан 62 минг кишини эвакуация қилди ва 75 Та лагерь қурди.

 

Покистоннинг иқлим ўзгариши бўйича вазири Шерри Реҳманнинг айтишича, провинциянинг 20 миллион аҳолиси бўлган энг йирик шаҳри Карачи хавф остида, бироқ шошилинч чоралар кўриляпти.

 

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бу кучли бўроннинг тезлиги соатига 135 километргача, шамол эса 150 километргача етади. Улар, шунингдек, сув тошқини кўтарилиши натижасида қирғоқбўйи ҳудудлари сув остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Расмийларнинг айтишича, Гужарат туманида поездлар қатнови тўхтатилган, Ҳиндистоннинг иккита энг йирик портлари Кандла ва Мундрада ҳам ишлар тўхтатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Тауктаэ» циклони бу ҳудудга 2021 йил майда келган сўнгги кучли циклон эди. Ўшанда 174 киши ҳалок бўлган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ҳиндистон ва Покистонга кучли циклон келиши кутилмоқда | Zamon.uz