Ўзбекистон

Тошкентда ичида одамлар бўлган лифтнинг қулаб тушиш сабаблари очиқланди

Ҳозирда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўп қаватли уйларда ўрнатилган лифтларни техник кўрикдан ўтказиш бошланган.

Тошкентда ичида одамлар бўлган лифтнинг қулаб тушиш сабаблари очиқланди

 

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида лифтда носозлик юз бериб, одамлар жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари натижаси ҳақида маълумот берди.


Аниқланишича, 18 июнь куни тахминан соат 16:00 да Тошкент шаҳри, Янги ҳаёт тумани, «Янги Дархон» МФЙда жойлашган 17-сонли 16-қаватли кўп хонадон уй 2023 йил апрель ойида фойдаланишга топширилган. Кўп қаватли уйдаги лифт Туркия корхонаси томонидан 2022 йилда ишлаб чиқарилган.

 

Юк кўтариш қуввати 1000 кг бўлган лифт қурилмаси 16-қаватдан 1-қаватга ҳаракатга келгач, лифтнинг тезлигини назорат қилувчи яъни тўхташ лозим бўлган этажга яқинлашган лифт кабинасини секинлатувчи (датчик замедления) қурилмаси носозлиги сабабли тезлик камаймаганлиги ва 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтаганлиги ва тезлик камаймаганлиги туфайли шахтада ўрнатилган буфер қисмига келиб ўрилганлиги тахмин қилинмоқда. 

 

Натижада лифт тўхтагандан сўнг мазкур мавзедаги домларга хизмат кўрсатувчи инжинеринг компанияси «Premium Promotion» МЧЖнинг лифтларга хизмат кўрсатувчи мутахассислари томонидан эшикни очиб лифтдан 11 кишини чиқариб олган, булардан 3 киши турли хил синишлар билан шифохонага ётқизилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи компанияга тегишли лифтларни қайта навбатдан ташқари техник назоратдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Бундан ташқари, мутахассислар томонидан Тошкент шахри ва вилоятлардаги кўп қаватли уйларда ўрнатилган лифт қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланган.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"