0

Барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади

Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади.

Барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади

 

Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади. 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

 

Тошкент ислом институтида 2024 йилдан магистратура, 2025 йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

 

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.

 

Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар?”, деди номзод.

 

Kun.uz мухбири кўра, Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш масаласи ҳам ўрин олган.

 

Бунинг учун:

 

  • контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади;

  • йил якунигача ҳарбийларимиз учун 2 мингдан ортиқ, келгуси етти йилда эса, яна 20 мингта уй-жой қуриб берилади;

  • 15 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун уй-жойга дастлабки бадалнинг 50 фоизини давлат ажратади;

  • боқувчисини йўқотган, ногирон бўлиб қолган ҳарбийларнинг кредит қарздорлиги эса бюджетдан қопланади;

  • пенсиядаги ҳарбийларнинг фарзандларига алоҳида квота доирасида олийгоҳга кириш учун имтиёзлар берилади;

  • оғир касалликка чалинган ҳарбийларнинг чет элда даволанишига алоҳида маблағлар ажратилади.

 

Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев ўзбек тили ва адабиёти фанидан юқори балл олган ёшларга имтиҳон харажатларини қоплаб бериш кераклигини таъкидлади.

 

“Ҳозирги вақтда, чет тиллари бўйича халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти фани учун ҳам мана шундай тартибни жорий этишни таклиф қиламан. Шунингдек, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари учун 50 фоизли устама жорий қилсак, адолатдан бўлади”, деди номзод. Ҳозирги тартибга кўра, бу устама фоизи миқдори – 20 фоиз.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"