0

Рақамлар эмас, амалий натижалар муҳим

Республика ишчи гуруҳи бу гал Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Наманган вилояти аҳолиси муаммоларини тинглади.

Рақамлар эмас, амалий натижалар муҳим

 

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир гуруҳга Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналари масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.

 

Бугунги кунда ишчи гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

 

Аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида уч кун давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 

Қорақалпоғистон:

 

Жами 7,3 км ички йўллар шағаллаштирилди. Аҳолига қўшимча 142,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 197 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди ҳамда 2,5 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида янгидан 1 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида 5 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини жорий таъмирлаш, кириш йулакларини таъмирлаш, ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. ишлари олиб борилмоқда. 34 та кўп қаватли уйларнинг муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Тижорат банклари томонидан 1 386 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши таъминланди. “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 24,0 млн. сўмлик тикув машинаси, оверлок дазмол ва пайвандлаш ва ўлчов ускунаси, кесиш аппарати етказиб берилди.

 

Фарғона вилояти:

 

Ички йўлларнинг жами 91,4 км қисми таъмирланди. Шундан, 47,8 км йўлга шағал ётқизилди, 43,6 км йўл асфальт қилинди. Аҳолига  қўшимча 792,0 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 116 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 3,9 км тармоқ тортилди, 5 та трансформатор таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янгидан 11,8 км тармоқ тортилди, 11 та сув насоси ўрнатилди. 42 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

Тижорат банклари томонидан 2 698 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши таъминланди. Жами 534 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди.

 

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 185 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 1,2 млрд. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

 

Наманган вилояти:

 

Ички йўлларнинг жами 9,2 км қисми таъмирланди. Ичимлик суви тизимидаги эскирган сув тармоқлари янгиланди, 3 дона сув тик қудуқлари қайта тозаланди, 6 дона сув насослари янгиланди ва 6 дона насос агрегатлари таъмирланиб қайта ўрнатилди. Аҳолига  қўшимча 473,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 37 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди, янги электр узатиш тармоқлари тортилди, 48 дона эски симёғочлар янгиланди, 3,4 км мавжуд электр узатиш тармоқлари алмаштирилди.

 

Оилавий поликлиникаларда 5 231 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди. 77 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога электрон пультли аравача, 127 нафар фуқарога 179,5 млн. сўмлик реабилитация қилишнинг техник воситалари берилди.

 

Ишлар давом этмоқда.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"