Ўзбекистон

Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қоплаб берилади

Овқатланиш учун ҳар ойлик тўлов БҲМнинг 2 бараваригача бўлиши мумкин.

Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қоплаб берилади

 

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қўшма қарори қабул қилинди.


Қарор билан давлат нотариал идоралари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда. Эндиликда ходимларга расмий байрам кунлари муносабати билан бир маротабалик мукофот пули тўланиши, уларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатлари қопланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам ажратилиши мумкин.

 

Шунингдек уларнинг миқдори ўрнатилмоқда:

 

  • бир маротабалик мукофот пули – бир ойлик маош миқдоригача;
  • овқатланиш учун ҳар ойлик тўлов – БҲМнинг 2 бараваригача;
  • йўлкира учун компенсасия – БҲМнинг 1 бараваригача;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба (қоида тариқасида, куз ойларида) моддий ёрдам – БҲМнинг 10 бараваригача.
custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"