энг долзарб

Қуръоннинг ёқилиши Швециянинг НАТОга аъзолигини хавф остига қўйди

Стокҳолмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръоннинг таҳқирланиши ва ёқиб юборилгани дунёнинг кўплаб давлатларида кенг норозилик уйғотди.

Қуръоннинг ёқилиши Швециянинг НАТОга аъзолигини хавф остига қўйди

 

Стокҳолмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръоннинг таҳқирланиши ва ёқиб юборилгани дунёнинг кўплаб давлатларида кенг норозилик уйғотди.

 

Ироқ Швеция расмийларидан бу ҳаракатни содир этган муҳожирни судга топширишни талаб қилди, ўнлаб ироқликлар Бағдоддаги мамлакат элчихонаси олдида намойишга тўпланишди. Воқеа шунингдек, Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Араб давлатлари лигаси Бош котиби Аҳмад Абул-Гайт ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби томонидан қораланган.

 

Иордания ва БАА ташқи ишлар вазирликлари Швеция элчиларини чақириб, уларга норозилик нотасини тақдим этишди. Туркия президенти бу ҳаракатни “қабиҳлик” деб атади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса иштирокчиларининг жазосиз қолиши олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ва жаҳон ҳамжамияти бундай ноқонуний ҳаракатларга қаршилик кўрсатиши кераклигини айтди.

 

Финляндия ва Швеция 2022-йилнинг май ойида Украинадаги воқеалар фонида алянсга қўшилиш учун ариза топширган. 2023-йил 4 апрель куни Финляндия НАТОнинг 31-аъзосига айланди. Швециянинг аризаси ҳали Венгрия ва Туркия томонидан маъқулланмаган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"