Ўзбекистон

Экспертиза хулосасини ижобий қилиш эвазига 2 млн сўм пора сўраган шифокор уч ярим йилга қамалди

Шифокор бемор сўралган пул маблағини бермаса, наркологик экспертиза хулосасини салбий қилиб беришини айтган.

Экспертиза хулосасини ижобий қилиш эвазига 2 млн сўм пора сўраган шифокор уч ярим йилга қамалди

 

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали шифокор-наркологи ва 2022 йилдан ихтисослаштирилган тиббиёт комиссияси аъзоси, наркологик экспертизаларни назорат қилиш шифокор-наркологи лавозимида ишлаб келган аёл киши Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Ғ.А. томонидан фуқаро X.A.ga нисбатан тайинланган судга оид наркология экспертизасидан ўтказиб, уни гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилишга ружу қўйганлигини, унга нисбатан мажбурий тиббий даволанишга муҳтожлиги ҳақида хулоса берилишини, агарда 2 миллион сўм пул берса экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб беришини айтади.

 

Шундан кейин X.A. нинг аризага асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир ташкиллаштирилиб, шифокор-нарколог хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 1 миллион 500 минг сўмни олган вақтида ушланади.

 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг қарори билан судланувчи Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилади ҳамда Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланган ҳолда 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади, шунингдек, Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Қайд этилишича, суд ҳукмидан норози бўлган шифокор аёлнинг апелляция шикояти Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, суднинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"