Ўзбекистон

228 минг қути тамаки йўқ қилинди

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида давлат божхона хизмати органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилиш тадбири ўтказилди.

228 минг қути тамаки йўқ қилинди

 

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида давлат божхона хизмати органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилиш тадбири ўтказилди.  

 

Тадбирда Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти божхона бошқармалари масъул раҳбар ва ходимлари, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Санитария эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Мажбурий ижро бўлими ходимлари, Интеллектуал мулк департаменти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 февраль куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманидаги хонадонлардан бирида ўтказилган тезкор тадбирда бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 140 дан зиёд турдаги 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари қонунга хилоф тарзда сақланаётгани аниқланган эди.  

 

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг жорий йил 15 июндаги ҳукмига кўра, жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида олинган мазкур тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш белгиланди.

 

Шу куни айнан ушбу тамаки маҳсулотлари – 228 минг 144 қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди.

 

Шундан сўнг журналистлар ва блогерлар учун брифинг ҳам ташкил қилинди.

 

Брифингда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов (ёки Н.Мусамухамедов) иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берди.

 

Маълум қилинишича, 2022 йилда божхона органлари томонидан 338 та  ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 19,8 миллиард сўмлик 1 миллион 619 минг қути сигарет товарларининг ноқонуний реализациясига чек қўйилган.

 

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан 85 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек 253 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

 

2023 йилнинг 6 ойида божхона органлари томонидан 155 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 37,5 миллиард сўмлик 1 миллион 610 минг қути сигарет товарларининг ноқонуний реализациясига чек қўйилган.

 

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан 53 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек 90 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

 

Бундан ташқари ноқонуний сигарет маҳсулотлари билан боғлиқ 12 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари божхона органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

2022 йилда ноқонуний муомаладан олинган 1 миллион қутидан ортиқ,  2023 йилнинг ўтган даврида эса 100 минг қутидан зиёд сигарет товарлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.

 

Таҳлилларга кўра, республикамиз ҳудудига тамаки маҳсулотларини асосан Туркия, Россия, БАА, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан ноқонуний тарзда олиб киришга уринилмоқда.

 

Ички ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса, аниқланаётган энг кўп ноқонуний сигарет маҳсулотлари Наманган, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган сигаретларнинг асосий қисмини “Милано”, “Эссе”, “Монд”, “Кавалло”, “Парламент”, “Неетс”, “Марлборо” каби сигаретлар ташкил қилмоқда.

 

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1861-моддасида тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритганлик учун, 182-моддасида эса Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан тамаки маҳсулотларини жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"