Ўзбекистон

Қурилиш ишлари сабабли Тошкентда яшиллик даражаси 25 фоизга камайди

Шунингдек, Бухоро шаҳрининг марказий қисмида ҳам яшиллик даражаси 37 фоизга қисқарган.

Қурилиш ишлари сабабли Тошкентда яшиллик даражаси 25 фоизга камайди

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари маълумотларига кўра, қурилиш ишларининг жадаллашуви натижасида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 26 фоиз, Яккасарой туманида 23 фоиз, Олмазор туманида 33 фоиз, Мирзо Улуғбек туманида 18 фоизга қисқарган. Бундай ҳолатни республиканинг бошқа ҳудудлари мисолида олганда Бухоро шаҳрининг марказий қисмида яшиллик даражаси 37 фоизга қисқарган.

 

Маълумотларга кўра, парклар, жамоат боғлари ва бошқа яшил майдонларга ташрифлар руҳий саломатликни яхшилайди. Хусусан, ҳафтасига 3-4 марта яшил ҳудудларда сайр қилувчилар бир марта ёки ундан кам ташриф буюрувчиларга қараганда руҳий саломатлик дориларидан 33 фоиз, қон босими дориларидан 36 фоиз ва астма дориларидан 26 фоизга кам фойдаланиши аниқланди. 

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2012-2016 йилларда квартира (уй)лар сони 6,6 фоизга ўсган бўлса, 2017-2021 йилларда ўсиш ўтган 5 йилликдагидан 3 баробар ортиқ (20,3 фоиз) бўлди. Бу даврда энг кўп уйлар Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қурилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"