Ўзбекистон

Ўзбекистонда премиум тоифадаги тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компания ишга туширилиши мумкин

Махсус буюртма асосида премиум классдаги тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи БАА компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда премиум тоифадаги тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компания ишга туширилиши мумкин

 

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонада «La Boveda de Puros» ширкати раҳбари Николас Абинадер билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Унда Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Аккулов ва Дубайдаги Бош консул Алишер Саломов иштирок этишди.

 

Учрашув давомида Ўзбекистонга хорижий компания офисини ташкил этиш, хизмат турларини диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

«La Boveda de Puros» ширкати раҳбари Николас Абинадер Ўзбекистонда компаниянинг минтақавий офисини очиш ва бу орқали Марказий Осиё давлатлари бозорига юқори сифатли тамаки маҳсулотларини етказиш тизимини ташкил қилишини билдирди.

 

Учрашув сўнгида, томонлар тегишли юридик ва ташкилий масалаларда ҳамкорлик қилиш ҳамда ушбу тадбиркорнинг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

 

Маълумот учун, «La Boveda de Puros» ширкатининг бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган. Ширкат Коста-Рика, Никарагуа, Доминикан Республикаси ва АҚШнинг Маями шаҳрида махсус буюртма асосида премиум классдаги тамаки маҳсулотларини (сигара) ишлаб чиқариш ва қадоқлашни йўлга қўйган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда премиум тоифадаги тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компания ишга туширилиши мумкин | Zamon.uz