Ўзбекистон

Блогер Абдуқодир Мўминов суди 25 июлда бошланади

Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчига 900 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган. Шунингдек, аввалроқ ИИВ блогер ташкилот раҳбаридан 70 минг доллар талаб қилганини маълум қилганди.

Блогер Абдуқодир Мўминов суди 25 июлда бошланади

 

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари, 4-қисми «а» банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Абдуқодир Мўминов (1990 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, «Oynaga qarang» МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни жорий йилнинг 25 июль куни соат 15:00 да бошланиши белгиланди.

 

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилади.

 

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Мўминов Жиноят кодексининг 2 моддаси билан айбланиб, процессуал тартибда ушланган. ИИВ матбуот котибига кўра, Тошкент шаҳри ИИББга фуқаро Э.З. ариза билан мурожаат қилиб, блогерлик билан шуғулланувчи Абдуқодир Мўминовнинг ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Мурожаат асосида текширув ўтказилган.

 

Мўминов 2021 йил октябрь ойида танқидий видеолавҳалар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали фуқаро Э.З.нинг укаси Д.Ю.нинг номига расмийлаштирилган МЧЖ билан боғлиқ ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ тергов бўлими иш юритувидаги жиноят ишини ижобий ҳал этишга ИИБ ходимларини гўёки мажбур қила олишини айтиб, шу орқали Э.З.нинг ишончига киргани айтилмоқда.

 

ИИВ маълумотида у ўз хизматлари учун жами 10 минг доллар сўраб, шундан 3,8 минг долларни олдиндан олгани, лекин берган ваъдасини бажармай, олган пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани келтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, 2021 йилнинг октябрь ойида блогер Жиззах вилоятида фуқаро А.Т. билан учрашиб, унинг раҳбарлиги остидаги ташкилот тўғрисида салбий йўсинда видеолавҳа тайёрлагани, бу материални ўзининг «Кўзгу» номли ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали тарқатадиган бўлса, ташкилот раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинишини айтгани иддао қилинмоқда. Шунингдек, А.Т. ни ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, ундан ушбу маълумотларни сир сақлаши учун 70 минг доллар сўрагани вазирлик хабарида айтиб ўтилган.

 

Фуқаро А.Т. ўз кўрсатувларининг тасдиғи сифатида Мўминов билан ўртасидаги сўзлашувлар аудиоёзувини тақдим этган ва унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган, дейилади вазирлик баёнотида.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"