Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 10 гектар ер майдонини 24 млн долларга сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

У олдиндан 1,5 млн доллар талаб қилган

Тошкент вилоятида 10 гектар ер майдонини 24 млн долларга сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

 

Давлат хавсизлик хизматининг хабр беришича, Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, бошқа бир фуқарога Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн АҚШ долларини беришини талаб қилган.

 

Натижада у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Шунингдек, шунга ўхшаш бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган муқаддам судланган шахс 2021 йилда Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий қурилиш фирмасига инвестиция киритиш дастури асосида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 2,5 млн АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулдан 200 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"