Ўзбекистон

Республиканинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган ОТМ ходимлари ушланди

Хусусан, Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари, Бухоро давлат педагогика институти ходими ва бошқа бир қатор шахслар қўлга олинди

Республиканинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган ОТМ ходимлари ушланди

 

ДХХ республиканинг қатор ҳудудларида ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди.

 

Жумладан, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс фуқарони Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам ушланди. Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланди.

 

Бундан ташқари, Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3900 АҚШ доллари ва 1 млн 150 минг сўм олган вақтида ушланди.

 

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистондаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"