Ўзбекистон

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ёнидаги «пешеход»да ЙТҲ юз берди

"Damas" аёл кишини уриб юборган.

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ёнидаги «пешеход»да ЙТҲ юз берди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 21 июль куни соат 19:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, ўзидан олдинда кетаётган Damas русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

 

Тўқнашув зарбидан сўнг Damas автомашинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

“Ҳайдовчилардан автомашина бошқариш давомида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашганда тезликни пасайтиришларини ва пиёдаларга тўхтаб йўл бериб, ўтказиб юборишларини, оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.