Президентнинг туғилган куни муносабати билан қутловлар келмоқда
Хусусан, Россия ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари самимий табриклади.

Россия президенти Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва фаолиятида муваффақият тилади.
Қирғизистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилакларини изҳор этди.
Қозоғистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклади.
Шавкат Мирзиёевнинг Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Туркманистон амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлади.







