0

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди

Россия босқинчи кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган.

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди

 

Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмаслик ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирган мурожаатини эълон қилди.

 

Мурожаатда айтилишича, Россия «Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар чоғида… шахсий ходимларининг катта йўқотишлари туфайли» Украинага қарши урушда қатнашиш учун хорижий фуқароларни жалб қилишга уринмоқда.

 

«Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, ишғол қилинган Донецк вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия босқинчи кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган», — дейилади элчихона хабарида.

 

Ўзбекистонликлар Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, қурилиш ишларини олиб бориш учун келгани аниқланган. Мариуполга етиб келганидан сўнг уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар кўнгиллилар сифатида сафарбар қилинган.

 

Элчихона Ўзбекистон фуқаролари эътиборини Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этишига йўл қўйилмаслигига қаратди: 

 

«Украинага қарши қуролли тажовузда қатнашган чет эл фуқаролари Украина миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади».

 

Элчихона, шунингдек, «Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида ҳар қандай фаолиятда қатнашиш учун Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга йўл қўйилмаслигини» таъкидлади.

 

«Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига, жумладан, қурилиш ёки бошқа ишларда қатнашиш учун ноқонуний равишда келган хорижлик фуқаролар босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва Украина қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади», — дейилади дипломатик ваколатхона хабарида.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"