Жаҳон

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия ҳукумати босиб олинган Ғарбий Соҳилда Исроил аҳоли пунктларини қураётган саккизта компания ва Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

17 ноябрь куни эълон қилинган чекловлар доирасида Har Hevron Development Company Ltd, Hemdat Shomron Ltd ва SAG (Velvel) Construction and Development Ltd компанияларининг активлари музлатилади. Ушбу компаниялар халқаро ҳуқуққа зид деб ҳисобланадиган Ғарбий Соҳилдаги Исроил аҳоли пунктларида уй-жой қуриш ва ривожлантириш билан шуғулланади.

 

Санкциялар E1 аҳоли пункти лойиҳаси бўйича тендер таклифларини топшириш муддати якунланиши арафасида эълон қилинди. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши Ғарбий Соҳилни иккига ажратиши, уни босиб олинган Шарқий Қуддусдан узиб қўйиши ва фаластинликлар келажакдаги мустақил давлати учун мўлжаллаётган ҳудудларнинг яхлитлигини бузиши мумкин.

 

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибанд ҳукуматнинг асосий мақсади икки давлат ечимини ҳимоя қилиш эканини таъкидлади.

 

“E1 лойиҳаси бўйича позициямиз қатъий: тендерда иштирок этманг, қурилишга киришманг ва икки давлат тамойилига путур етказиш ҳисобига фойда кўрманг”, — деди у.

 

Шунингдек, Буюк Британия Ғазога озиқ-овқат, сув ва ёқилғи етказаётган гуманитар ёрдам юк машиналари ҳаракатига мунтазам тўсқинлик қилганликда айбланаётган Tzav 9 гуруҳига ҳам санкция жорий этди.

 

Al Jazeera маълумотига кўра, бу қарор Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги ҳалокатли сув тошқинларидан кейин минглаб оилалар инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлигини билдирганидан сўнг қабул қилинган.

 

Сўнгги уч йил ичида Буюк Британия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар Ғазодаги уруш ҳамда Исроил ҳукуматининг Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктларини кенгайтириш режалари сабаб сезиларли даражада ёмонлашган.

 

Сентябрь ойида Исроил Лондоннинг Исроил аҳоли пунктларига нисбатан савдо санкцияларини жорий этиш қарорига жавобан Буюк Британиянинг Шарқий Қуддусдаги консуллигини ёпиш билан таҳдид қилган. Бироқ ўтган ой икки давлат дипломатлари консуллик ёпилишининг олдини олиш бўйича келишувга эришган.

 

Ғарбий Соҳилда рейдлар давом этмоқда

 

Бу орада, 17 ноябрь куни Исроил кучлари Ғарбий Соҳилнинг бир қанча ҳудудларида рейдлар ўтказиб, фаластинликларни ҳибсга олган. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра, 16 ноябрга ўтар кечаси Ерихо губернаторлигидаги Айн ад-Дуюк ат-Тахта қишлоғи ҳудудида исроиллик кўчманчилар фаластинликларга қарата ўқ узган. Ҳужум оқибатида бир нафар фаластинлик аёл ҳалок бўлган, яна 10 киши, жумладан, кекса ёшли эркак жароҳатланган.

 

Бундан ташқари, Исроил ҳарбийлари Жалазун қочқинлар лагерига бостириб кириб, икки кишини ҳибсга олган. Ал-Биреҳ шаҳрида эса бир хонадон тинтув қилиниб, яна бир киши қўлга олинган.

 

Исроил қўшинлари Наблус ва Тубас шаҳарлари, шунингдек, Байтлаҳм губернаторлигидаги Халлет ал-Луза ва Байт Фалуҳ қишлоқларида ҳам рейдлар ўтказган. Ҳарбийлар хонадонлар ва дўконларни тинтув қилиб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.