Ўзбекистон

Ички ишлар вазири ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев лавозимидан озод қилинди

Республика бўйича аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида ягона «112» тезкор рақами ишга туширилади

Ички ишлар вазири ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев лавозимидан озод қилинди

 

Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган ИИВ кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Ички ишлар вазир ўринбосари Нажмиддин Тўрахожаев лавозимидан озод қилди.
 

Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
 

Шунингдек, йиғилишда Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликларига икки ой муддатда ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали “Ижтимоий вазият” ахборот тизимини ишга тушириш топширилди. Бунда, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларнинг ягона реестри шакллантирилади, масъул идораларнинг кучи муаммога қараб манзилли йўналтирилади.

 

Бундан буён вилоят ва туман ички ишлар раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта туман ва шаҳар кенгашларига жиноятчилик аҳволи бўйича ҳисобот бериши белгиланди. Бундан ташқари, Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона «112» тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

 

Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт. Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"