Ўзбекистон

UzAuto Motors шартнома беришни тўхтатди

Lacetti, Cobalt ва Damas учун йил охиригача мўлжалланган сотув лимити тўлгани айтилди.

UzAuto Motors шартнома беришни тўхтатди

 

Chevrolet Lacetti, Cobalt ва Damas автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилди, дея маълум қилди UzAuto Motors.

 

“4-5 август кунлари ушбу автомобил моделларини харид қилиш учун 50 000 дан ортиқ шартнома имзоланди. Қолаверса, сизга шуни маълум қиламизки, шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов ўз вақтида, 7 календар кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади”, – дейилади хабарда.

 

Компаниянинг кечаги эълонида “ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига” 2023 йилда қўшимча 50 минг дона автомобил ишлаб чиқариш имкони яратилгани хабар қилинган.

 

Автомобилларга қўшимча опциялар қўшилиб, нархлар оширилди. Шу билан бирга, компания савдони ишлаб чиқариш жадвалига мослаштириши, бундан мақсад “автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш” экани айтилди.

 

Эълондан кейин, 4 август куни оқшомдан бошлаб Uzavtosavdo онлайн платформаси катта муаммолар билан ишлай бошлади, 5 август куни тонгдан эса автосалонларда катта навбатлар, тиқилинч ва жанжаллар юзага келди.

 

Маълумот ўрнида, UzAuto Motors энг харидоргир учта модели – Lacetti, Cobalt ва Damas учун шартнома беришни 2022 йил декабр ойи бошида тўхтатган эди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"