Ўзбекистон

Тошкент вилоятида экоинспектор калтакланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида экоинспектор калтакланди

 

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани инспекторига хизмат вақтида тан жароҳати етказилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 10 август куни содир бўлган. Унга кўра, Тошкент вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Оҳангарон тумани инспекцияси масъул ходими «Ойбулоқ» маҳалласида жойлашган фермер хўжалигидаги дала майдонида хизмат вазифасини бажараётган вақтида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро уни уриб тан жароҳати етказиб, хизмат гувоҳномаси ҳамда иш ҳужжатларини тортиб олиб, ҳужжатларига шикаст етказган.

 

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

custom img

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"