Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди

Шунингдек, республикадаги шифохона муассасаларида ўринлар сони 2019 йилга нисбатан 13,5 мингтага ошган.

Ўзбекистонда бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.

 

Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

 

  • Қорақалпоғистон – 365 нафар;

  • Андижон вилояти – 402 нафар;

  • Бухоро вилояти – 307 нафар;

  • Жиззах вилояти – 485 нафар;

  • Қашқадарё вилояти – 529 нафар;

  • Навоий вилояти – 333 нафар;

  • Наманган вилояти – 497 нафар;

  • Самарқанд вилояти – 362 нафар;

  • Сурхондарё вилояти – 558 нафар;

  • Сирдарё вилояти – 450 нафар;

  • Тошкент вилояти – 457 нафар;

  • Фарғона вилояти – 444 нафар;

  • Хоразм вилояти – 349 нафар;

  • Тошкент шаҳри – 123 нафар.

 

Шунингдек, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикадаги шифохона муассасаларида ўринлар сони 166,9 минг тани ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 13,5 мингтага ошган.

custom img

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда  ўзбек компанияларини глобал бозорларда фаолият юритишга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

custom img

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

“Эко-фаол фуқаро” платформаси 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

custom img

Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди

IPO жараёнида “BlackRock”, “Franklin Resources” ва “Redwheel” каби йирик халқаро инвесторлар иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлади.

custom img

Наманганда “Медиа ҳафталик” бошланди

"Медиа ҳафталик" 22 майга қадар давом этади.

custom img

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ёш тадқиқотчиларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ушбу лойиҳа доирасида 18 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида халқаро эксперт профессор Полин Якобснинг оммавий маърузаси тингланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"