Ўзбекистон

Фуқароликка қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзгаришлар орасида айрим енгилилликлар бор.

Фуқароликка қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш бўйича имтиҳон топшириш тартибига янгиликлар киритилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган низом асосида тартибга солинган. Фуқароликка қабул қилишдаги асосий талаблардан бири –талабгорнинг давлат тили бўйича кўникмаларини баҳолашдан иборат.

 

Ижтимоий тармоқлардаги хабарга келадиган бўлсак, аслида жорий йилнинг 14 августида фуқаролик олиш тартибига бир қатор янгиликлар киритилди.

 

Улар нималардан иборат?

 

Биринчидан, эндиликда фуқароликка қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун ҳужжатлар бевосита давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали юборилади.

 

Талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

Аввалги тартибга кўра, талабгор бевосита Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бориб ҳужжат топширган.

 

Иккинчидан, фуқаролик олишга талабгор ортиқча ҳеч қандай ҳужжат топшириши шарт эмас, фақат давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровномага ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритса, етарли.

 

Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ҳамда фотосурати Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан ваколатли органлар орқали электрон сўров асосида олинади.

 

Илгари талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат асли (нусха олиб қайтариб берилган) ҳамда 3,5х4,5 ўлчамли рангли 2 дона фотосуратни тошириши керак бўлган.

 

Учинчидан, давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун БҲМнинг 20 фоизи (66 минг сўм) миқдоридаги тўлов Ягона биллинг тизими орқали тўланади.

 

Шунингдек, талабгор хизматдан ЯИДХП орқали фойдаланса, тўлов 90 фоиз миқдорда ундирилади, яъни 66 минг сўм эмас 59 минг 400 сўм бўлади.

 

Олдин бундай чегирма йўқ эди.

 

Тўртинчидан, давлат тилини етарли даражада билиш ёки билмаслик ҳақидаги хулосадан норози бўлганлар учун аппеляция бериш ҳуқуқи киритилди.

 

Унга кўра, талабгор натижа чиққанидан кейин 5 иш кунида давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг ўзига норозилик ҳақида ариза бериши мумкин бўлмоқда.

 

Апелляция кўриб чиқилиб, қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

 

– натижани ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни рад этиш;

 

– натижани ўзгартириш ва апелляцияни қондириш;

 

– имтиҳонни бекор қилиш ва такрорий имтиҳон тайинлаш.

 

Имтиҳон такрорий ўтказилганда бошқа тўлов ундирилмайди.

 

Талабгор апелляция натижаларидан норози бўлса судга мурожаат қилиши мумкин.

 

Бунгача апелляция бериш тартиби мавжуд бўлмаган.

 

Умуман олганда, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқаролик бериш тартиби жиддий соддалаштирилди. Буни рақамлар таҳлили ҳам кўрсатади. Масалан, 1991 йилдан 2007 йилга қадар мамлакатимизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар ҳеч кимга фуқаролик берилмаган.

 

Фақатгина 2016 йилдан бошлаб фуқаролик бериш бошланди. Шундан буён 23 мингдан зиёд ҳамюртимиз Ўзбекистон фуқароси, деган юксак шарафга эга бўлди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фуқароликка қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди | Zamon.uz