Ўзбекистон

Экологик аудиторга малака сертификати бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Экологик аудиторга малака сертификати бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

 

19 август куни Ҳукумат қарори  билан Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Қарорга мувофиқ, экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ташкил этиш, сертификатни бериш, экологик аудиторлар ва экологик аудиторлик ташкилотларининг реестрлари юритиш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ваколатли орган ҳисобланади.

 

Маъмурий регламентга кўра, малака сертификатини бериш бўйича хизматлар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

 

Бунинг учун талабгор:

 

—Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумотли;

 

—соҳада ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.

 

Ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Малака имтиҳони камида 3 нафар талабгордан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

 

Имтиҳон тест кўринишида олинади (жами 50 та назарий савол).

 

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсга экологик аудитор малака сертификати берилиб, сертификат 5 йил муддатга амал қилади.

 

Талабгорнинг мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

 

Регламентга кўра шунингдек, экологик аудиторлар ҳар икки йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

custom img

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"