энг долзарб

Япония Фукусима АЭСдаги сувни океанга тўкишни бошлади

Сув резервуарларининг 90 фоизи тўлиб кетгани сабаб Япония ҳукумати сувни океанга тўкишга қарор қилган.

Япония Фукусима АЭСдаги сувни океанга тўкишни бошлади

 

Режага кўра, биринчи сув чиқариш даври 17 кун давом этади, жами 7800 тонна тозаланган сув денгиз суви билан суюлтирилади. TEPCO жорий молиявий йилда 31200 тоннани ташлашни кутмоқда.

 

АЭС раҳбарияти аввалроқ бўлажак операция хавфсизлигига ишонтирган эди. Япония атроф-муҳит вазирлиги операция хавфсизлигини намойиш этиш мақсадида сув чиқарилгандан кейин сув ва балиқ намуналарини олади: натижалар бир ҳафта ёки ундан олдин эълон қилинади.

 

TEPCO компанияси сувни доимий равишда текшириб туришини ва махсус тизим титандан ташқари барча радиоактив нуклидларни фильтрлашини таъкидлади. Шу билан бирга, мутахассислар ушбу сувдаги титан даражаси тушириш пайтида хавфсиз чегараларда бўлишига ишонтирмоқда.

 

Оммавий ахборот воситаларида Хитой АЭС авария блокидан сув чиқарилиши бошланганлиги сабабли Япониядан денгиз маҳсулотларини олиб киришни тўхтатаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

 

АЭСдаги сув 2011-йилги авариядан кейин реакторларни совутишда ишлатилган. Сув яхшилаб тозаланган, аммо унда ҳали ҳам водороднинг радиоактив изотопи — тритий бор. Сув резервуарларининг 90 фоизи тўлиб кетгани сабаб Япония ҳукумати сувни океанга тўкишга қарор қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.