Ўзбекистон

Ўзбекистонда 27 августдан об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистонга Россиянинг жанубий ҳудудларидан 26 августдан бошлаб нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Натижада ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда 27 августдан об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда

 

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, эртага 26 август куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг жанубий ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши бошланади. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Республиканинг қолган ҳудудларида эса 26 августда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 33-36 даража атрофида бўлади.

 

Россиядан кириб келган нам ва салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини 27-28 август кунлари тўлиқ қамраб олади. Натижада барча жойларда булутлилик кучайиши кутилмоқда, республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда вақти-вақти билан момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади. Ҳарорат 28 августга келиб, кечаси 13-16 даражагача пасаяди.

 

Ушбу кунларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида об-ҳавони ўзгариши сезиларли бўлади, бу ҳудудларда 27-28 август кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб ўтади.

 

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"